22:12 / 20.10.2024
66

Янги позицияда рақибни титратган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Янги позицияда рақибни титратган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Франция чемпионатининг саккизинчи турида “Ланс” жамоаси “Сент-Этьен” футболчилари меҳмони бўлиб, сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу учрашувда лансликлар таркибида жиддий ўзгариш бўлди. Ҳимоя марказида бир неча йилдан бери етакчи ўйинчи сифатида ўйнаб келган Кевин Дансо яна таркибга қайтди. Унинг йўқлигида бу позицияни Абдуқодир Ҳусанов эгаллаб бўлганди.

Бош мураббий Уилл Стилл бунга ўзига хос ечим топди. Марказий ҳимояни Кевин Дансога топшириб, бу позицияда ишончли ўйнаб келган Абдуқодир Ҳусановни ўнг қанотга ўтказди. Бунга легионеримизнинг универсаллиги қўл келди.

Яхши томони Абдуқодир қанотда ўйнагани боис, ҳужумларга ҳам қўшилиб турди. Яна бир жиҳат шундаки, рақиб жарима майдони яқинидаги жарима тўпларини тепиш Ҳусановга топширила бошлади.

“Сент-Этьен” ва “Ланс” ўртасидаги баҳсда лансликларнинг ўйинини бу гал lensois.com сайти эксперти Клемент Куртуа баҳолаб берди.

Ишончни оқлаганлар:

Абдуқодир Ҳусанов

“Ланс” ҳимоясидаги масалага ечим топилди. Ўрнини Кевин Дансога бўшатиб берган Абдуқодир Ҳусанов Жонатан Градитнинг ўнг қанотидан жой олди. Бу позицияда ҳимояни мустаҳкам ушлаш билан бирга рақиб дарвозаси томон рейдлар уюштирди, хавфли зарбалар йўллади, жарима тўпини ажойиб тарзда тепди. Ўз усулида ҳимояланиш чоғида барча яккакурашларда ғолиб чиқди. Рақиб ҳужумчиларига умуман ўйин бермади.

Пшемислав Франковски
Мавсумни жуда оғир бошлаган Франковски асл ҳолатини тиклаб олди. Аввалги турлардаги ўйинларига қараганда бу гал анча шиддатли ҳаракат қилди ва гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг Лига 1 даги бу мавсум ҳисобидан иккинчи голи бўлди.

Энди Диуф
“Ланс” ярим ҳимоячиси бу гал ажойиб ўйин кўрсатди. Юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлган Диуф рақиб ҳимоя чизиғига жуда катта босим ўтказди. “Ланс” футболчилари орасида рақиб дарвозасига энг кўп – 7 марта зарба берди.

Кевин Дансо
Етти ҳафта майдонга тушмаган австриялик ҳимоячи ҳамон зўр ўйнашини намойиш қилди. Ҳимоя марказида туриб, барча яккакурашларда рақиб ҳужумчиларидан устун келди. Ҳужумчилар билан бирга бир вазиятларда жуда ишончли ўйнади.

Бўш ўйнаганлар:

Факундо Медина

Бу учрашув аргентиналик ҳимоячи учун анча қийин кечди. Биринчи бўлимда жуда қўпол хатога йўл қўйди ва сариқ карточка олишига тўғри келди. Натижада энди у ПСЖга қарши бўладиган муҳим учрашувни ўтказиб юборади. Ҳар икки бўлимда биттадан техник хатога йўл қўйди. 70-дақиқадаги бўш ўйини “Ланс” дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. Шу боис, орадан уч дақиқа ўтиб, захирага олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Янги позицияда рақибни титратган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?