2
Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди ва бугунги ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Таблодаги якуний натижа эса барчасини кўрсатиб турибди. Бугунги натижа икки жамоа учун адолатли бўлди", - дейди Виталий Левченко.
- Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Навбаҳор" устунлик қилди. Бунинг сабаби нимада?
- Мен сизга яна такрорлайвериб чарчадим. Ҳеч қандай хавфли вазиятлар яратмай тўпга эгалик қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Рақиб дарвозага зарбалар бермаяптими, буни устунлик деб аташ нотўғри. Барчангиз футболни тушунасизлар, замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ. Томошабоп ўйин намойиш этиб, аммо 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишдан ҳеч қандай фойда йўқ.
"Динамо" - "Навбаҳор" учрашувини кўрдингизми? "Навбаҳор" нечта тезкор ҳужумлар уюштирди, кўрдингизми? Якуний ҳисоб қандай бўлди? 1:0 "Навбаҳор" фойдасига. Италия чемпионатини кузатиб борасизми? Италияда бутун ўйин давомида битта гол урилади ва қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Мен футболни шундай тушунаман. Кўп вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдаланмасликдан наф йўқ. Дербида хато қиймати жуда баланд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо расмийлари Байт-Лахияга зарба оқибатида 90 га яқин киши ҳалок бўлганини маълум қилди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Германиядаги футбол мусобақасида ғалати натижа қайд этилди (видео)
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Интеллектни ривожлантириш учун китобларни қандай мутолаа қилиш керак?