16
Сунъий интеллект шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашга ёрдам беради
Фото: Getty Images
Британия Миллий соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш институти (NICE) сунъий интеллект рентген тасвирларини таҳлил қилишда шифокорлар томонидан кўздан қочирилган синиқларни камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.
Тадқиқотларга кўра, мазкур технология хавфсиз ва ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириши мумкин, шу билан бирга у шифокорларга тушадиган босимни қисқартиришга хизмат қилади. Англия тез ёрдам хизматига сунъий интеллектга асосланган тўртта воситадан фойдаланиш тавсия этилади.
Бунда сунъий интеллектнинг ўзи ёлғиз ишламайди — ҳар бир тасвир тиббиёт ходими томонидан қайта кўриб чиқилади.
NICE’нинг қайд этишича, суяк синиши билан боғлиқ 3-10 фоиз ҳолатларда ташхис тўғри қўйилмайди — бу тез ёрдам бўлимларида энг кўп учрайдиган хатолик. Ҳар куни минглаб рентген тасвирларини таҳлил қиладиган малакали мутахассислар эса Миллий соғлиқни сақлаш тизимига етишмайди — мамлакатдаги рентгенолог вакансияларининг 12,5 фоизи бўш.
«Сунъий интеллектнинг мазкур технологияларидан фойдаланиш хавфсиз ва инсон кўздан қочирган синиқларни аниқлашга қодир», — дейди NICE’нинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги технологиялари бўйича директори Марк Чепмен. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект, шунингдек, ташхис қўйишни тезлаштириши ва шифокор қабулига қайта ташрифлар сонини қисқартиришга хизмати қилиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклаши тўғрисида хабар берилганди. Ҳозирда Хитойдаги сунъий интеллект, яримўтказгичла ва микроэлектроника технологиялари соҳасига киритиладиган инвестицияларни тартибга соладиган якуний қоидалар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин