Карим Бензема ЕЧЛда гол уриш бўйича Дель Пьеродан ўзиб кетди

  • Спорт
  • 11-03-2015, 11:34
  • 1 005
  • Карим Бензема ЕЧЛда гол уриш бўйича Дель Пьеродан ўзиб кетди

    Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема "Шальке"га қарши кечган ЕЧЛ ўйинида гол киритди ва ўзига ҳос натижага эришди.

    Бу голдан сўнг Бенземанинг Чемпионлар лигасидаги голлари сони 42 тага етди ва бу борада кучли ўнликка кирди. Карим Бензема ЕЧЛ тўпурарлиги борасида "Ювентус" ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеродан ўтиб кетган.

    Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду ва Лионель Месси бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 75 тадан гол бор.

    Манба: www.uff.uz