Фото: Instagram / Бектемир Мелиқўзиев
Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.
Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенсга (14-2, 10 КО) қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Жангдан кейин Бектемир ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди: “Барчангизга қўллаб-қувватлаб турганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Тажрибали рақибга қарши оғир жанг бўлиб ўтди ва муҳим ғалабага эришдим. Энди олдинда катта жанглар кутиб турибди. Жамоам билан камчиликларни тузатган ҳолда, келаси жангларда бундан-да ёрқинроқ ғалабаларга эришиб, чемпионлик камарлари билан барчангизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан”.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев фаолиятидаги 16-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”