Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг “Энг яхши ёш футболчиси” деб топилди.
Абдуқодир мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Ҳусанов мукофотни ютиш учун номзодлар сафида Жонатан Роу (“Марсель”) ва Малик Фофана (“Лион”) ҳам бор эди. Абдуқодир сўровномада 47% овоз олди. Роу ва Фофана эса мос равишда 28% ва 25% овоз тўплашди.
Октябрь ойида 20 ёшли футболчи “Ланс” сафида барча 3 ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва Sofascore талқинига кўра ўйинларда ўртача 7 балл олди. Жорий мавсумда Абдуқодир клуб сафида 11 ўйинда қатнашди.
Аввалроқ Абдуқодирга АПЛнинг бир нечта клублари, хусусан “Челси”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.
Маълумот учун, ёш ҳимоячи Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар орасида дунёнинг “Энг яхши ёш футболчиси” бўлишга даъвогар бўлган 25 футболчи рўйхатига киритилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!