Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"

2 дақиқа ўқиш149
Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"
Тан олиш керак Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубияти барчанинг хафсаласини пир қилди.

Яна нима бўлиши керак? Аҳир, энг муҳим баҳсдаги мағлубият кимга ҳам ёқади дейсиз. Футбол мутахассисларида турлича фикр, журналистларда ўзгача қараш. Биз бу борада яхшиси яшил майдонда терма жамоа либосида тўп тепган Санъат Шиховга юзландик.

- Қатардан худди шундай ўйин кутган эдим. Сабаби улар уйда, ўз майдонида ҳаракат қиларди. Биз билан ҳам ҳисоб-китоб қилиб олишлари турган гап эди. Аввалги баҳсларда Қатарнинг кучсизроқ ўйнагани бизнинг йигитларга салбий таъсир қилди деб ўйлайман. Рақибнинг кучини тўғри баҳолай олишмади. Бу эса зараримизга ишлади.

- Бундай учрашувларда руҳий босим бўлиши нормал ҳолат ҳисобланади. Тайёргарлик ҳам яхши бўлган. Сабаби, иккинчи бўлимда футболчилар ўйинга темп қўша олишди. Айтганимдек, етарлича баҳоламаслик ва жароҳатлар таъсирини ўтказмасдан қолмади. Тўғриси, ҳозирги замонавий мураббийлар ёки топ коачлар ўйиндан келиб чиқиб тактика ёки таркиб танлашади. Очиғини айтганда Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ. Яхши ижрочилар ҳисобига натижа қиляпти. Қатар футбол ўйнашга қўйиб берадиган жамоа. Бундай жамоага қарши 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш хато. Уларни фақат тўпсиз қолдирган ҳолда ютиш мумкин. Тўпсиз улар асабийлашади ва ўйини ўхшамайди.

- Таблодаги ҳисоб дуранг вақтида тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб турган ҳолда уларни тепароққа кўтарилишини кутишимиз керак эди. Шунда Аббос, Бобурда зоналар очилар, бундан фойдаланиш осонроқ бўларди. Искандеров, Машарипов, Файзуллаев, Ҳамробеков каби футболчилардан тўпни олиб қўйиш қийин. Бу футболчиларнинг кучли томонларидан фойдаланмаслик учун қандай сабаб бўлиши керак билмайман.

- Таркибимиз яхши. Фақат тўғри фойдаланиш зарур, холос. Эътибор беринг Қатар индивидуал кучли футболчиларига таяниб эркинроқ ўйнайдиган жамоа. Улар билан бемалол 4-3-3 схемасида ўйнашингиз мумкин. Уларда ҳимоячиларни судраб кетадиган даражадаги кучли ҳужумчиси йўқ. Жамшид Искандеровни илк дақиқадан тушириш эса энг идеал вариант бўларди. У тушганидан сўнг умуман бошқача ўйин кўрдик.

Энди КХДР билан тушса ҳам бошқача бўлиши ҳеч гапмас. Бўлажак рақибимиз ўзи ҳам, рақибга ҳам ўйнаш имконини бермайди. Бу ўйиндан бирор нарса дейиш қийин. Қатар билан кўп куч йўқотдик. Ортга йўл йўқ, 2 та ҳужумчи билан ўйнаш керак. Бизга ғалаба жуда ҳам зарур. Нима бўлганда ҳам Қатар билан мағлубиятдан катта фожеа ясамайлик. Жамоани қўллаб-қувватлаймиз. Бизда жуда яхши жамоа бор. Худо хоҳласа, вазифани уддалашади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?