Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтказилаётган минтақавий саралаш турнирида навбатдаги ғалабасини нишонлади.
Бу гал Сречко Катанец шогирдлари Лаосда ташкил этилган баҳсда Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси билан куч синашди.
Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров сингари етакчиларсиз ўйнаган терма жамоамиз футболчилари бу баҳсда катта қийинчиликка дуч келди. Бу учрашувда асосий қаҳрамонлар вазифасини ягона голни урган Аббосбек Файзуллаев ва шимолий кореяликларнинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбасини қайтарган Ўткир Юсупов бўлди.
Франция футболини ёритаётган қатор манбалар, хусусан, lensois.com сайти “Ланс”да ўйнаётган Абдуқодир Ҳусанов туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учрашувларини таҳлил қилиб бормоқда. Бу нашр экспертлари терма жамоамиз ва Ҳусанов ўйинига қуйидагича баҳо берди:
- Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси саралаш турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Лаосда Шимолий Корея футболчиларига қарши ўтказилган муҳим учрашувда тўлиқ ўйнади.
“Ланс” ҳимоячиси ва унинг миллий жамоадаги жамоадошлари қийин ўтган беллашувда 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Лаосдаги тўқнашувда ўзбеклар танаффусга бир дақиқа қолганида Аббосбек Файзуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси туфайли ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Абдуқодир Ҳусанов етакчилик қилган ҳимоя чизиғи вакиллари қолган дақиқаларда ҳисобни ушлаб қолиш ва дарвоза дахлсизлигини сақлаш учун кураш олиб борди.
Кореяликларда ўйинни қутқариш имкони бўлди. 83-дақиқада Умар Эшмуродов қизил карточка олди. Ҳакам пенальти белгилади. Лекин Чон Иль Гван уни аниқ бажара олмади. Дарвозабон Ўткир Юсупов зарбани қайтарди.
Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 очко билан мусобақа жадвалида Эрондан кейин иккинчи поғонада бормоқда, - деб ёзди lensois.com сайти эксперти Клемент Куртуа.
Таъкидлаш жоизки, футболчиларимиз Эрондан уч очко ортда қолмоқда. Энди саралаш турнирининг қолган учрашувлари кейинги йилнинг мартидан бошланади. Сречко Катанец шогирдлари 2025 йил давомида 20 мартда Тошкентда Қирғизистон ва 25 мартда сафарда Эрон билан ўйнайди.
Саралашнинг сўнгги икки турини 5 июнда Бирлашган Араб Амирликлари билан сафарда ва 10 июнда Қатарга қарши Тошкентда ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг машҳур футболчисига айланиб бормоқда. 20 ёшли ҳимоячимизга Франциянинг ПСЖ ва “Марсель”, Англиянинг “Тоттенхэм” ва “Челси”, Германиянинг “Байер” каби кучли клублари даъвогарлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди