"Ланс"да ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кўплаб жамоаларнинг эътиборига тушган. Футболчини бир нечта топ клублар ҳам кузатиб бормоқда ва улар орасида ПСЖ фаворит бўлиб турибди.
"Foot Mercato" нашри хабар беришича, парижликларнинг трансферлар иши билан шуғулланадиган Луиш Кампушнинг шахсан ўзи Абдуқодир Ҳусановни жамоасида кўришни истайди. Мутахассис ҳимоячи атрофидаги баъзи шахслар билан учрашишга ҳам улгурди, дея маълум қилди манба.
"Ланс" бу қишда Абдуқодирни қўйиб юборишни истамайди. Айниқса унинг сўнгги иккита учрашувда майдонга туша олмагани лансликларга қимматга тушди, яъни клуб 2 та ўйинда 5 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Франция нашрига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг тахминий нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳамюртимиз жорий мавсум "Ланс" таркибида Лига 1 ҳамда Конференциялар Лигасининг 12 учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси, улардан 9 тасида Абдуқодир ўйинни асосий таркибда бошлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Рақиблар ўзбек боксчисидан чўчияпти: “Боксчиларимиз кушандаси”
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Президент кубоги. Абдусатторов - Синдаров баҳси якунланди