
21 декабрь куни Саудия Арабистониниг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган реванш жанги учун британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик жуда катта гонорар олади. Бу ҳақда "The Sportster" нашри хабар берди.
Манбага кўра, соврин жамғармаси 190 миллион долларни ташкил қилади ва бу кафолатланган маблағ Усик фойдасига 60/40 нисбатда тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, бу боксчилар ўртасидаги илк жанг 2024 йилнинг май ойида ўтказилган, унда Усик 12 раундлик қарама-қаршиликдан сўнг очколар эвазига Фьюрини мағлуб этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар