Қирғизистон премьер-лигасида бу йил ҳам ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов бошқарувидаги “Абдиш Ата” клуби чемпионликни қўлга киритди.
27 та ўйинда 22 ғалаба 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. 65 та гол уриб, 15 та тўп олиб чиққан ҳолда 69 очко жамғариб яққол пешқадамликни сақлаб қолди. Яқин таъқибчисини 10 очкога орта қолдирди. Шундай қилиб, Ислом Аҳмедов “Абдиш Ата”ни кетма-кет иккинчи йил мамлакат чемпионлигига айлантиришга муваффақ бўлди.
Мавсум якунига бағишланган “KPFL Awards 2024” энг яхшиларни тақдирлаш маросимида ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди ва унга махсус статуэтка топширилди.
Шунингдек, унинг шогирдлари – “Абдиш Ата” дарвозабони Марсел Исламқулов энг яхши дарвозабон, Атай Жумашев энг яхши тўпурар ҳамда Кайрат Жиргалбек Уулу лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди