
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқинда кузатилган мағлубиятлар сериясидан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга киришди.
Журналист Дани Серранонинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис клубни қайси ўйинчилар тарк этиши кераклиги бўйича якуний қарорга келган.
Хосеп Гвардиола клуб хўжайинларидан ҳужумчи Жек Грилиш, ярим ҳимоячилардан Матеус Нунес, Жеймс Макэйти ва тажрибали ҳимоячи Кайл Уокерни сотиб юборишни сўраган.
Манбага кўра, бош мураббий катта суммага олинган Грилиш ва Нунеснинг ўйинидан умуман қониқмаяпти ва улар ўзларига сарфланган маблағни оқлай олмаган.
Макэйтининг ҳаракатлари ҳам Гвардиолага маъқул тушмади. Испаниялик мутахассис 34 ёшли Уокернинг ўйинидаги пасайишни ҳам кечирмасликка қарор қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар