Футбол бўйича Колумбия терма жамоасининг собиқ аъзоси Диего Осорио 1 килограмм гиёҳванд модда – кокаин билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Колумбия полицияси Осориони мамлакатнинг Рионегро шаҳри аеропортида, у 1 килограмм 145 грамм кокаин билан Испанияга учиб кетмоқчи бўлганида қўлга олди.
Полициянинг маълум қилишича, собиқ футболчи қиймати 40 минг еврога тенг гиёҳванд моддани танасига ёпиштириб олган эди.
Қайд этиш жоиз, Диего Осорио 2002 ва 2010-йилларда АҚШда кокаинни ноқонуний равишда сақлаш ва сотиш юзасидан муаммоларга дуч келган.
Маълумот ўрнида, Диего Осорио футболчилик фаолияти давомида мамлакат термаси сафида 1991 ва 1993-йилларда Америка Кубогида иштирок этган. Шунингдек, у “Independyente” (Medelyin), “Atletiko Nasyonal” ва “Sante-Fe”клубларида тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади