18:48 / 28.12.2024
9

"Ланс" клуби январ ойида етакчисини 15 млн еврога сотмоқда

"Ланс" клуби январ ойида етакчисини 15 млн еврога сотмоқда
1 январь куни Европада қишки трансфер ойнаси очилади. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган Франциянинг "Ланс" клуби жамоа сардори Брис Самбани сотмоқда.

Франциянинг бошқа бир жамоаси "Ренн" 30 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида "Ланс" билан келишувга эришди. Бу ҳақда машҳур "L’Equipe" нашри хабар берди. Трансфер суммаси 15 миллион евро атрофида бўлади. Самда янги жамоаси билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Олдинроқ "Ланс"нинг собиқ етакчиси, айни пайтда "Ал Насср" (С.Арабистони) аъзоси ҳисобланган Секо Фофана ҳам "Ренн"га ўтиши маълум бўлган эди.

"Ренн" томонидан бундай "юришлар"ни амалга оширилиши тасодиф эмас. Сабаби, "Ренн"нинг айни пайтдаги президенти Арно Пуй "Ланс"нинг собиқ бош директори ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ланс" клуби январ ойида етакчисини 15 млн еврога сотмоқда