“Ланс” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан Европанинг “топ-5” чемпионатларидаги йигирмага яқин клублар эътиборига тушган Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи бўлган жамоалар орасида Бундеслига вакиллари ҳам бор.
20 ёшли марказий ҳимоячига Германиянинг амалдаги чемпиони “Байер Леверкузен” ва ёш истеъдодлар билан ишлашда катта тажрибага эга “Боруссия Дортмунд” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Хусусан, немис клубларининг қизиқиш асосли ва жиддий экани ҳақида Fußball Transfers нашри ва sports.yahoo.com сайти каби нуфузли манбалар ҳам хабар бермоқда.
Леверкузен ва Дортмунд клубларининг Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олишга қизиқаётгани бежиз эмас, албатта. Биринчидан, ҳар икки клубнинг ҳимоя марказида муаммоси бор.
Дортмундликлар оғир жароҳат олган етакчи ҳимоячи Никлас Зюле хизматидан фойдалана олмаяпти ва унинг ўрнини айнан ўзбек футболчиси билан тўлдиришни истаяпти. Қолаверса, жамоа ҳимоячиларнинг аксариятинг ёши 30 га бориб қолди ва келажак учун ёш ўйинчиларни олиш мақсадга мувофиқ.
Леверкузенликлар асосий ҳимоячиси Жонатан Танинг кетишига тайёргарлик кўрмоқла. 28 ёшли футболчи ёзда эркин агент мақомида бошқа лигага ўтишни мақсад қилган ва бу ўйинчига “Барселона” даъвогарлик қиляпти. “Байер”нинг режаси бўйича Танинг ўрнини айнан Абдуқодир Ҳусанов боса олади.
Бундан ташқари, “Байер” ҳам, “Боруссия Дортмунд” ҳам ёш истеъдод эгаларини бир неча мавсум ўз сафида ўйнатиб, уларнинг янги қирраларини очишда ва кейинчалик гранд клубларга катта суммада трансфер қилишга уста клублар ҳисобланади. Бу борада дортмундликларнинг олдига тушадигани йўқ. Мисол тариқасида, “Боруссия” яқин йиллар ичида Эрлинг Холандни “Манчестер Сити”га, Жуд Беллингемни “Реал”га трансфер қилганини келтириш мумкин.
Трансферлар бўйича экспертлар орасида Абдуқодир Ҳусановнинг ёшлигини инобатга олиб, “Манчестер Сити” ва “Реал” каби гранд клубларга ўтишдан олдин, навқирон ўйинчилар билан ишлашда ўзига хос тизим яратган жамоаларда ўйнаб, даражасини янада кўтаришни маслаҳат бераётганлари ҳам йўқ эмас. Бундеслига клублари бу борада катта тажрибага эга.
- Немис жамоалари Абдуқодир Ҳусанов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар Европанинг бир неча клублари билан музокара ўтказаётганидан хабардор. Қолаверса, иқтисодий жиҳатдан Бундеслига клублари Европа грандлари билан рақобатлашиши қийин. Шунга қарамай, леверкузенликлар ҳам, дортмундликлар ҳам имкон қадар Ҳусановни қўлга киритишга уриниб кўради, - деб ёзмоқда германиялик журналист Жек Минан.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг ёзида “Ланс”га кўчиб ўтгунга қадар, Беларусь олий лигасида “Энергетик-БГУ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
20 ёшли марказий ҳимоячи бир ярим йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва халқаро майдонда ҳозирга қадар 18 та учрашувда иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фабрицио Романодан Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бўйича янги пост!
Декабрда нечта келишилган ўйин ўйналгани маълум қилинди
Ҳусановга А Сериядан қизиқиш! Унга Шомуродов билан бир лигада ўйнаш имкони бу...
"Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига клуб раиси ташриф буюрди
Испания Суперкубоги: "Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди (видео)
Абдуқодир Ҳусановнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳақида нималарни биласиз?
“Рома” Элдор Шомуродов бўйича қарорини ўзгартирди
"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун қанча сумма таклиф қилаётгани маълум бўлди