
Дунёнинг машҳур спорт шарҳловчиси Стив Пейос ўзбекистонлик мухлисларни футболчи Абдуқодирнинг трансфери билан табриклади. Қизиғи шундаки, Стив Пейос бу табрикни ўзбек тилида айтди!
Стив Пейос жаҳон спортининг таниқли овозларидан бири бўлиб, футбол, бокс ва бошқа халқаро мусобақалардаги шарҳлари билан танилган. Ўзбекистонлик футбол юлдузи Абдуқодирнинг муваффақиятли трансфери муносабати билан Пейос ўзбек мухлисларига мурожаат қилиш учун махсус ўзбек тилида нутқ сўзлаган.
Бу воқеа интернетда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон спорт мухлислари нафақат Абдуқодирнинг муваффақиятидан, балки дунёнинг таниқли овоз эгасининг ўзбек тилида гапирганидан ҳайратда қолдилар. Бу каби ҳолатлар ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги ўрнини янада мустаҳкамлаётганини кўрсатади.
Шарҳловчининг ўзбекча нутқи “Бу ажойиб!” деган самимий сўзлар билан бошланиб, Ўзбекистоннинг спортдаги ютуқлари ҳақида илиқ фикрлар билан якунланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар