Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтгач, ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маош оладиган футболчига айланди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, Ҳусановнинг йиллик даромади тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
20 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 67 минг евро бўлса, ойига 290 минг евро, кунига эса тахминан 9,5 минг еврони ташкил қилади. Бу кўрсаткич уни ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маош оладиган футболчига айлантиради.
Маълумот учун, Ҳусанов 40 миллион евро эвазига Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га трансфер қилинди.
Бунгача Элдор Шомуродов энг кўп маош олувчи ўзбекистонлик футболчи бўлиб, унинг йиллик даромади Рим клубида 2 миллион еврони ташкил қиларди. Ҳусанов энди 3,5 миллион евро маоши билан бу борада биринчи ўринга чиқди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар