23:26 / 23.01.2025
41

Катанец соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида гапирди

Катанец соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида гапирди
Фото: ЎФА
Словениялик мураббий Сречко Катанец кеча, 22 январь кнуи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди. Мураббий Словениянинг Спортклуб сайтига соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида фикрларини билдирди.

Сайтнинг ёзишича, Катанец билан бирга унинг ёрдамчилари Алекс Чех, Нихад Пейкович ва Владо Радманович ҳам жамоадан кетади. Катанец ўз интервьюсида икки ойча аввал ўзини жуда яхши ҳис қилаётгани, ҳозир ҳам ёмон эмас, барчаси жойидалигини таъкидлаган.

Аммо, барибир ўзим истаганимдек эмас. Шу билан бирга тўшакка михланиб қолганим йўқ, ҳали ҳам сайрга, юришга чиқаман. Яратган эгам менга ёрдам бермоқда. Сўнгги вақтларда мен Словения ва Хорватия орасида кўп қатнайдиган бўлдим”, – дейди Сречко.

Мутахассис мураббийлик фаолиятига тўхталиб, истеъфога чиқиш қарорини фақат ўзи қабул қилганинни айтиб ўтди.

"Ҳаётим давомида фақат бошқалар учун ҳаракат қилиб, ўзимни фидо қилгандекман. Неча марта шартномани бекор қилишни сўраганимни биласизми? Аммо ҳар сафар бу фикримдан қайтаришган. Аммо бу – мени ишлашга ундаганларнинг айби эмас, фақатгина ўзимнинг бош мураббий сифатидаги масъулиятим эди”, – дейди Катанец.

Сречко “футболдаги фаолиятингизга нуқта қўйдингизми?” деб берилган саволга ҳатто эртага нима бўлишини билмаслигини айтиб, фаолиятини якунлаганига шаъма қилган.

Маълумот учун, 61 ёшли Сречко Катанец 2021 йил кузидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Катанец қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Катанец соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида гапирди