Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатарда Хитойдаги Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Терма жамоа устози Фарҳод Нишонов ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ва тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди.
"Қатардаги биринчи йиғинимизда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолати устида иш олиб борилди. Иккинчи йиғинимизда футболчиларнинг имкониятларини кўриб оляпмиз. Чемпионатимиз тугагани сабабли уларни ўйин темпига мослаштириб бориш учун ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувларидаги мақсадимиз натижа эмас.
Ҳозир натижага эришамиз деб хатога йўл қўйишимиз мумкин. Хитойдаги мусобақага футболчиларни оптимал ҳолатда олиб боришимиз керак. Кеча мағлубиятга учрадик, Сурия билан дуранг ўйнадик. Мухлислар мағлубиятдан хафа бўлишгани табиий ҳолат ва буни тўғри қабул қиламиз. Биз Хитойда энг яхши ўйинимиз ва натижамизни кўрсатишимиз керак.
Якуний таркиб аниқ. Хитой билан охирги ўртоқлик учрашувимиздан сўнг асосий таркибни аниқлаймиз. Рақибларимиз жиддий. Шундай даражага чиқдикки, улар бизни жиддий ўрганишмоқда. Биз ҳам уларни ўрганмоқдамиз. Дейлик, Яман билан битта меҳмонхонада яшаяпмиз. Уларнинг имкониятларини кўряпмиз. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва биз бор имкониятимиздан фойдаланамиз", - дейди Фарҳод Нишонов.
Манба: ЎФА матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар