17:45 / 03.02.2025
689

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"
Хабарингиз бор, эртага, 4 февраль куни "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур беллашувдан олдин матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббий Педру Морейрага ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳ бўлди.

"Биз мазкур учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бир ой янги мавсумга ҳозирлик жараёнида бўлдик. Машғулотларда имкон қадар ишладик. Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди. Рақиб эса мавсумининг қизғин палласида. Бизни кескин баҳс кутиб турибди. Яхши ўйин намойиш қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.

Рақибни ўрганиб чиқдик. "Гарафа" яхши савиядаги футболчиларга эга жамоа. Португалиялик мураббий Педру Мартинс бошчилигида улар ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Рақибимиз жуда кучли жамоа", - деди мураббий.

"Туркиядаги йиғинда бир ой машқ қилдик. Ўйлашимча, жисмонан ва руҳан ўйинга тайёрмиз. Жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Эртага муҳим беллашув бўлади. Биз майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Уйга ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз.

"Гарафа" яхши шаклланган жамоа, таркибида кўплаб хорижлик ва маҳаллий юқори савияли футболчилар бор. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Имкон қадар энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз", - деди Игорь Сергеев.

Манба: "Пахтакор" ФК матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"