Бугун Элит ОЧЛ доирасида "Ал Гарафа" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу муҳим ўйин олдидан мезбонлар устози Педро Мартинс ва футболчи Жалол Ҳамид матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бўлажак ўйиннинг қадр-қиймати ва аҳамиятини жуда яхши англаб турибмиз. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш.
Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд. Мен ўз футболчиларимга катта ишонч билдираман.
Жароҳатлар бўлишига қарамай, бизда ҳеч қандай баҳона йўқ ва бу каби вазиятлар учун eчимларимиз мавжуд", - дейди Педро Мартинс.
"Ал Гарафа" буюк жамоа ҳисобланади, шу боис барчамиз ғалаба қозонишга интиляпмиз. Чемпионатда эришган ижобий натижаларимиз барча ўйинчиларимиз учун ишонч манбаи бўлиб хизмат қилади.
Мақсадимиз нуфузли турнирнинг кейинги босқичига йўлланма олиш ҳисобланади", - дейди Жалол Ҳамид.
Манба: Championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар