"Осасуна" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Мальорка" билан дуранг ўйнади

"Осасуна" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Мальорка" билан дуранг ўйнади
Ла Лиганинг навбатдаги турида "Мальорка" ва "Осасуна" дуранг натижа қайд этди – 1:1. Учрашувнинг биринчи голи 81-дақиқада Ведат Муричи томонидан пенальти орқали киритилди. Бироқ "Осасуна" ўйиннинг сўнгги лаҳзаларида босимни ошириб, 90+4-дақиқада Флавьен Бойомо орқали жавоб голини урди.

Ўйин статистикаси:
– Ударлар: 10 – 19
– Ударлар дарвозага: 2 – 4
– Тўп назорати: 45% – 55%
– Бурчак зарбалари: 7 – 11

Ушбу дуранг натижа "Осасуна"га 31 очко билан 9-ўринни сақлаб қолиш имконини берди, "Мальорка" эса 10-ўринда қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар