03:08 / 15.02.2025
200

"Хетафе" "Жирона"ни меҳмонда мағлуб этди

"Хетафе" "Жирона"ни меҳмонда мағлуб этди
Ла Лиганинг навбатдаги турида "Хетафе" сафарда "Жирона" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Крисантус Учe 3-дақиқада ҳисобни очди, 62-дақиқада эса Борха Майорал жамоасининг иккинчи голини урди. "Жирона"нинг ягона голи 54-дақиқада Янхель Эррера томонидан киритилди, бироқ у 73-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда қолдирди.

Статистикага кўра, "Жирона" 72% тўп назоратига эга бўлиб, 555 та узатма амалга оширди. Бироқ "Хетафе"нинг самарали ҳужумлари натижа берди – меҳмонлар дарвоза томон 10 зарба йўллаб, уларнинг 6 тасини аниқ амалга оширди.

Мазкур натижадан сўнг "Жирона" 24 ўйиндан сўнг 31 очко билан 8-ўринда қолди, "Хетафе" эса 30 очко билан 11-ўринга кўтарилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Хетафе" "Жирона"ни меҳмонда мағлуб этди