18:42 / 16.02.2025
24 519

Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон муҳим ғалабани қўлга киритиб, плей-оффга йўл олди

Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон муҳим ғалабани қўлга киритиб, плей-оффга йўл олди
Хитой яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги давом этмоқда.

Иккинчи тур доирасида терма жамоамиз Индонезия ёшларига қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда ёшларимиз 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 21-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жамомизни олдинга олиб чиққан бўлса, икки дақиқадан сўнг рақиб футболчиси Равен ҳисобни тенглаштирди. Терма жамоамизнинг кейинги голларига эса Абдуғофур Ҳайдаров (47') ва Саидумархон Саиднуруллаев (63') муаллифлик қилди.

Индонезия – Ўзбекистон 1:3
Голлар
: 0:1 – 21, Ўринбоев (Ҳамидов), 1:1 – 23, Равен (Ола), 1:2 – 47, Ҳайдаров (Тухсонов), 1:3 – 63, Саиднуруллаев (Ўринбоев).
Индонезия U-20: 3.Ал Ғаффори, 4.Арел, 5.Буффон (17.Ҳидаят, 57), 6.Флораста (8.Варман, 80), 9.Равен, 13.Шева, 15.Ола (20.Раҳмон, 87), 16.Памунгкас, 18.Фирмансяҳ, 19.Рагил (7.Абдулманнон, 56), 21.Гвижангге (11.Паҳлави, 87).
Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов, 5.Азизбек Тўлқинбеков (4.Ғиёс Ризоқулов, 76), 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов (11.Мурод Комилов, 75), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (19. Рустамбек Фомин, 67), 13.Беҳруз Жуматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев (17.Оллоберган Каримов, 85), 23.Абдуғофур Ҳайдаров (16.Муҳаммадали Реимов, 85).
Захира: 1.Муркаев, 3.Зоҳидов, 8.Саидов, 14.Қурбонов, 15.Мирзаев, 18.Аҳмаджонов, 21.Муродбоев.
Огоҳлантириш: Ғиёс Ризоқулов (90+3).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт