
Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “Пахтакор” жамоаси “Ал-Садд”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда “Пахтакор”нинг голлари Брайан Риаскос томонидан 18- ва 56-дақиқаларда киритилди.
“Ал-Садд”нинг ягона голига Ҳасан Ал-Ҳайдос 37-дақиқада пенальтидан муаллифлик қилди. 67-дақиқада Сардор Сабирхўжаев қизил карточка олди.
Статистикага кўра, “Пахтакор” устунлик қилди: 21 зарба, 54% тўп назорати ва 81% аниқ паслар кўрсаткичи билан рақибини ортда қолдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар