
Элит Чемпионлар лигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Садд" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақиблардан устун келди.
Беллашувдан сўнг "шерлар" мураббийи Педро Морейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жуда яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлдик. Кўпроқ гол уришга интилдик. Ўтказиб юборган голимиз кичик хато сабабли юзага келди. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажарган тақдирда ижобий натижаларга эриша оламиз. Навбатдаги баҳсларга янада яхши тайёрланамиз.
Хорижлик футболчиларни ўзим танладим. Улар жамоани кучайтиришига ишонганман. Ҳар ўйинда турли режаларга эгамиз ва футболчилар таркиб учун кураш олиб боришади. Бу ерда ўйнаб кетиш оддий эмас. Жамоавий бирга ўйнаб, ютуқларга эришамиз. Гол ўтказгач ҳам режамиздан чекинмадик. Доим шундай ўйнашни хоҳлаймиз.
Ким қандай ўйнаётганини таҳлил қилиб тураман ва шунга яраша ўзгаришларни амалга ошираман. Баҳс боришига қараб, кимни алмаштириш ёки ўйинга қўшиш борасида қарор чиқараман. Рақибни тўпсиз қолдиришга уриндик, улар тўп билан жуда хавфли жамоа. Мухлислар эса шубҳасиз бизнинг ЎН ИККИНЧИ ЎЙИНЧИЛАРИМИЗ!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар