23:15 / 18.02.2025
11 207

“Навбаҳор” собиқ мураббийи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

“Навбаҳор” собиқ мураббийи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди
Ўз даврида “Манчестер Юнайтед” юлдузи бўлган ва кейинчалик бош мураббий сифатида “Навбаҳор”да ишлаган Андрей Канчельскис Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери ҳақида фикр билдирди.

- Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши Ўзбекистон футболи учун жуда катта воқеа бўлди. Мен Ўзбекистонда спорт директори эмас, бош мураббий бўлиб ишлаганман.

Ўшанда мен бу мамлакатда истеъдодли ёшлар жуда кўплигини кўрган эдим. Бироқ худди Россияда бўлгани каби уларда ҳам талантлар камайиб боряпти.

Ҳали Ўзбекистонда талантлар бор. Энг муҳими, уларни топиб, тўғри йўлда ривожлантиришдир, - деди Андрей Канчельскис.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт