
Элит Чемпионлар лигаси нимчорак финалида "Пахтакор"га қайси жамоа рақиблик қилиши маълум бўлди.
"Истиқлол" сафарда "Ар-Райян"ни таслим этганидан сўнг "шерлар" Элит Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 8-ўринга жойлашди ва сўнгги йўлланма соҳибига айланди.
Эндиликда, улар турнир жадвалини биринчи ўринда якунлаган "Ал-Ҳилол" билан чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Улар сўнгги турда "Ал Васл"ни таслим этди ва тўплар нисбатига кўра, "Ал-Аҳли"ни ортда қолдирди.
Элит ОЧЛ 1/8 финал жуфтликлари:
1. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
2. "Ал Раян" (Қатар) - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
3. "Истиқлол" (Эрон) - "Ал Насср" (Саудия Арабистони)
4. "Ал Васл" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)
Биринчи ўйинлар жадвалда пастроқда бўлган жамоа уйида, жавоб баҳси эса юқорироқдаги клуб майдонида бўлиб ўтади.
"Пахтакор" илк беллашувни 3 ёки 4 март куни "Ал Ҳилол"га қарши Тошкентда ўтказади, жавоб беллашуви бир ҳафта ўтиб Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар