00:26 / 20.02.2025
17 835

“Реал” –“Манчестер Сити”: Аббосбек Файзуллаев қайси жамоа ютишини айтди!

“Реал” –“Манчестер Сити”: Аббосбек Файзуллаев қайси жамоа ютишини айтди!
Футбол жамоатчилиги тез орада бошланадиган “Реал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувини кутмоқда.

ЦСКА юлдузи Аббосбек Файзуллаев бу учрашувдан нималар кутаётганини айтиб ўтди.

- “Манчестер Сити” ҳозир қийин даврларни бошдан ўтказмоқда. Уларда жароҳатланганлар жуда кўп. Биринчи ўйинни кўргандим.

“Реал” барибир Чемпионлар лигасининг қироли. Улар ҳар доим нималаргадир эришиб келади. Агар улар 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлса ҳам, одам бу жамоа камбэк қилишга қодирлигига ишониб, шуни кутади. Чунки улар буни кўп бор уддалаган.

Бир сўз билан айтганда, “Реал” бу “Реал”. Бу жамоа дастлабки учрашувда 3:2 ҳисобида зафар қучган ва жавоб ўйинини ўз уйида ўтказиши ҳам уларнинг имкониятини оширади.

Лекин барчамиз “Манчестер Сити” ютишини ва Абдуқодир Ҳусанов кейинги босқичга чиқишини истаймиз, - деди Аббосбек Файзуллаев.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт