Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасида тарихий натижага эришди

Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасида тарихий натижага эришди
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га қарши Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинида «шаҳарликлар» сафида майдонга тушди, деб Opta хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёш 356 кунлик бўлган Ҳусанов Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида «Реал»га қарши сафар ўйинида дебют қилган иккинчи энг ёш футболчига айланди.

Рекорд эса Каан Айханга тегишли бўлиб, у 2014 йилнинг март ойида 19 ёш 128 кунлига етганида «Шалке 04» таркибида «Реал»га қарши майдонга тушган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар