
Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида "Барселона" сафарда "Лас-Пальмас" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларни Дани Ольмо 62-дақиқада ва Ферран Торрес 90+5-дақиқада урди.
"Барселона" бутун ўйин давомида устунлик қилди, 71% тўп назоратига эга бўлди, 15 марта зарба йўллади ва улардан 6 таси дарвозага тегди. "Лас-Пальмас" эса 10 та зарба бериб, фақат 2 тасини аниқ амалга оширди.
Жамоалар интизомли ўйин намойиш этди – "Барселона" фақат 4 марта қоида бузди, "Лас-Пальмас" эса 13 марта қоида бузган. Ҳар икки жамоа 1 сариқ карточка олди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" 54 очко билан Ла Лига турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. "Лас-Пальмас" эса 23 очко билан 17-ўринда қолди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар