08:12 / 27.02.2025
1 044

Раньери "энди Шомуродов асосий ҳужумчими?" деган саволга қандай жавоб берди?

Раньери "энди Шомуродов асосий ҳужумчими?" деган саволга қандай жавоб берди?
Клаудио Раньеридан Артём Довбикнинг мушак жароҳати фонида Элдор Шомуродовнинг ўсиши ҳақида сўралди. У ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

"Бу йигитлардан бирортасини ўйнатиш ҳақида ҳеч қачон салбий фикрда бўлмаганман. Барча футболчи майдонда ҳаракат қилишни истайди.

Танлов қилиш қийин. Чунки кичик хатó ҳам хатога киради. Мен жамоа манфаати учун танлов қилишим керак. Мен танловда қийналаман, сабаби барча машғулотларда яхши ҳаракат қилади.

Натижа инсонга ва унинг иродасига боғлиқ. Бу ерда ҳамма машқ қилади ва доимо 100 фоиз куч билан ҳаракат қилади".

Манба: romapress.net

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт