13:23 / 02.03.2025
5 808

Англияда кун ўйини: Абдуқодир Ҳусановга дам берилди

Англияда кун ўйини: Абдуқодир Ҳусановга дам берилди
Шанба оқшомида Англия футболида бўлиб ўтган асосий ўйиндаги вазиятлар ва голлар билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин..

«Манчестер Сити» – «Плимут» – 3:1
Голлар
: Нико О’Райли 45+1, 76, Де Брюйне 90 – Максим Таловеров 38.
Манчестер Сити: Ортега, Аке (Рубен Диаш, 46), Рейс, О`Райли, Люис, Гундўған, Грилиш, де Брюйне, Макати (Ҳоланд, 59), Бернарду Силва, Фоден (Нико Гонсалес, 83)
Плимут: Хазард, Огбета (Пухач, 71), Соринола (Сюч, 80), Плегесуэло, Катич, Таловеров, Мумба (Хаял, 64), Жаби (Хаутон, 64), Боатенг, Райт, Бунду (Байду, 64).

Чемпионшипда қолиш учун курашаётган «Плимут» ҳайрон қолдиришда давом этди. Англия Кубогининг олдинги босқичида «Ливерпул»ни чиқариб юборган андердог жамоа бешинчи раунднинг биринчи ўйинида «Сити» дарвозасига биринчи бўлиб гол урган ва Гвардиолани асосий таркиб футболчилари, жумладан Ҳусановни ўйинга ташлаш орқали ўйинни қутқариб қолганди (2:1).

Каталониялик мутахассис муҳим ўйинлар олдидан бу сафар ҳам Ҳусановга дам берди ва бу сафар ҳам «Плимут» ҳисобни очди. Евро-2024 чемпионатида Украина жамоаси сафида иштирок этган Максим Таловеров бурчак зарбасидан кейин тўпни дарвоза тўрига йўллади.

Лекин танаффус арафасида 19 ёшли О'Райли ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда эса ғалаба голини урди. Ўйин охирида эса Де Брейне рақибни узил-кесил таслим қилди. Энди «Сити» чоракфиналда ва Англия Кубоги — муваффақиятсиз мавсумни кубок билан якунлаш учун энг яхши имкон.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англияда кун ўйини: Абдуқодир Ҳусановга дам берилди