
Лиссабондаги "Эштадиу да Луш" стадионида "Барселона" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида "Бенфика"ни 0:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона голни 61-дақиқада Рафинья киритди. 22-дақиқада Пабло Гави қизил карточка олди ва "Барселона" ўйиннинг катта қисмини камчиликда ўтказди.
Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Бенфика – 26, Барселона – 10
• Дарвоза томон зарбалар: Бенфика – 8, Барселона – 5
• Тўп назорати: Бенфика – 52%, Барселона – 48%
• Узатмалар: Бенфика – 438, Барселона – 432
• Узатмалар аниқлиги: ҳар иккала жамоа – 82%
• Фоллар: Бенфика – 18, Барселона – 5
• Бурчак зарбалари: Бенфика – 13, Барселона – 4
"Бенфика" майдонда кўпчилик бўлиб ҳаракат қилганига қарамай, имкониятларини голга айлантира олмади. "Барселона" эса ирода ва чидамлилик кўрсатиб, муҳим сафар ғалабасини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар