Шаҳбоз Умаров илк турда Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб тан олинди

1 дақиқа ўқиш15.2K
Шаҳбоз Умаров илк турда Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб тан олинди
Қозоғистон Премьер-лигасининг 2025 йилги мавсуми қизғин старт олди ва илк турда ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.

Умаров – рамзий терма жамоада!

Ҳар бир турда футболчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қиладиган Sofascore статистика портали илк турда энг юқори баҳони айнан “Турон” клуби вакили – Шаҳбоз Умаровга берди. Умаров “Окжетпес”га қарши учрашувда нафақат ҳисобни очди, балки иккинчи голга ассистентлик қилиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасида ҳал қилувчи роль ўйнади. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ушбу ажойиб ўйини 9,6 балл билан баҳоланди.

“Челси” футболчиси терма жамоадан четда қолди

Қозоғистон футболи мухлислари бу галги рамзий терма жамоага яна бир футболчи – амалдаги чемпион “Қайрат” ҳужумчиси Достон Сатпаев киритилмаганига эътибор қаратди. Жамоаси сафида дебют учрашувдаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилган 16 ёшли футболчи яқинда “Челси” билан шартнома имзолагани туфайли катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Қозоғистондаги ўзбек футболчилари

Жорий мавсумда Қозоғистон Премьер-лигасида “Турон” клуби ўзбекистонлик футболчилар билан бойитилди. Туркистон жамоаси сафига Шаҳбоз Умаров, Одилжон Абдумажидов, Беҳруз Асқаров ва Хуршид Мухторов қўшилди.

Шаҳбоз Умаров – 2022 йилдан буён Қозоғистон чемпионатида ўйнаётган тажрибали қанот ҳужумчиси. 2023 йилда “Ордабаси” билан мамлакат чемпиони ва кубок соҳиби бўлган.

Одилжон Абдумажидов – 23 ёшли марказий ҳимоячи. Ўзбекистонда “Металлург”, “Олимпик” ва “Динамо Самарқанд”да ўйнаган.

Хуршидбек Мухторов – 31 ёшли тажрибали ҳимоячи. Бунгача “Насаф”, “Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” каби жамоаларда ўйнаган.

Беҳруз Асқаров – 21 ёшли ҳужумкор футболчи. “Пахтакор” тарбияланувчиси, бу мавсумни тажриба тўплаш мақсадида ижарада ўтказади.

Туркистон вилоятининг “Турон” жамоасига ўзбекистонлик ишқибозлар алоҳида қизиқиш билдиришмоқда, чунки жамоа сафида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор ва улар асосий таркиб учун реал рақобатчи ҳисобланади.

Шаҳбоз Умаров илк турдаги ажойиб ўйини билан Қозоғистон чемпионатидаги энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди ва жамоасига муваффақиятли мавсум олиб келишга умид қилмоқда!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?