10:47 / 08.03.2025
4 828

Элдор Шомуродов Клаудио Раньери ҳақида қандай фикр билдирди?

Элдор Шомуродов Клаудио Раньери ҳақида қандай фикр билдирди?
"Рома"нинг Европа Лигаси доирасида Испаниянинг «Атлетик» клубига қарши кечган учрашувидан сўнг Элдор Шомуродов «Рома ТВ» каналига қисқа интервью берди.

«Сўнгги дақиқаларда гол уриш ва «Олимпико»нинг «ақлдан озганини кўриш» — бу алоҳида туйғу.

Энди биз хотиржамликни сақлашимиз керак. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз ва улар ҳақида ўйлашимиз керак.

Раньери ҳар доим финал ҳуштагигача ўйнашимизни ва боримизни беришимизни айтади. Биз унинг кўрсатмаларини амалга оширишимиз лозим, шунда натижалар ўз-ўзидан келаверади», — деди Шомуродов.

Манба: Рома ТВ

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт