
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal интернет-нашри талқинига кўра 2016 йилги дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
31 ёшли портулагиялик 50 нафар энг яхши ўйинчилар рўйхатида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Месси эса 4-ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчи мукофотга асос солинган 2008 йилдан бери кучли учлик ташқарисида қолиб келмоқда. Роналду "Goal 50" мукофотини фаолиятида 4-маротаба олмоқда.
Ушбу рўйхатда 2-ўринни "Барса" ҳужумчиси Луис Суарес, 3-ўринни "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, "Реал"нинг яна бир ҳужумчиси Гарет Бэйл ҳам киритилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар