Килиан Мбаппе “Барселона”га мурожаат йўллади

1 дақиқа ўқиш44.4K
Килиан Мбаппе “Барселона”га мурожаат йўллади
Каталониянинг “Барселона” клуби шифокори Карлес Миньярро Гарсиянинг вафоти сабабли клубни чуқур қайғуга солгани маълум бўлди. Бунинг натижасида жамоанинг “Осасуна”га қарши ўйини номаълум муддатга қолдирилди.

Шифокорнинг вафоти сабабли, клубга бутун дунёдан таъзия билдиришлари келмоқда. Килиан Мбаппе, шундай таъзия билдирганлардан бири бўлди. Ашаддий рақиб – “Реал”нинг юлдузи, ижтимоий тармоқ орқали “Барселона”га ўз таъзиясини изҳор этди ва Карлес Гарсиянинг суратини жойлаб, “Карлес, борган жойингда тинч ёт” деб ёзди.

Шу билан бирга, сўнгги маълумотларга кўра, “Барселона”нинг 27-тур доирасида “Осасуна”га қарши ўйини 26 апрель ёки 21 май кунларидан бирида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу сана, клубнинг Чемпионлар лигаси ва Испания кубогидаги натижаларига қараб танланади.

Карлес Миньярро Гарсиянинг ўлими футбол оламида катта йўқотиш бўлди ва унинг хотирасига ҳурмат билдириш учун кўплаб футболчилар, жамоалар ва мухлислар бирлашди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?