
Туркия Суперлигаси 28-тур доирасидаги "Ризеспор" — "Бодрумспор" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади. Афсуски, ҳамюртимиз ўйиннинг 22-дақиқасида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Самет Акайдин иккинчи сариқ карточкасини олиб, мезбонларни қийин ҳолатда қолдирди. Ҳусниддин Алиқулов 45+3 дақиқада жароҳат олгани сабабли алмаштирилди.
Ушбу баҳс якунида "Ризеспор" ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар