05:59 / 17.03.2025
378

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"
Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин қизиқарли ўтди. Афсуски, биз ғалабага эриша олмадик, ҳатто дуранг ҳам қайд эта олмадик. Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлишимиз аламли, биз кўпроғини кутгандик. Ўйин бошида ҳаракатларимиз ўхшамади, аммо сўнгра биринчи таймнинг охиригача ўйинни қўлга олдик. Ҳисоб тенг бўлиб турганда ҳаттоки бизда олдинга чиқиб олишга имкон бўлганди, аммо аксинча, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйинда ғалабани кутгандим. Аммо, бутун ўйин давомида концентрацияни йўқотмаслик керак эди. Ҳали барчаси ўз қўлимизда.

— Бугун "Сўғдиёна" ҳал қилувчи паллада яхши кўринмади. Бунинг сабаб нимада деб ўйлайсиз?
— Фикрингизга қўшиламан. Аммо, иккита тўп киритдик. Вазиятларни голга айлантириш бўйича ишлаймиз. Дориев бугун иккита тўп киритди, бошқалар ҳам голларда иштирок этиши керак.

— Бугун дарвозабоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Ҳеч қачон нолимайман. Ўтган турда "Насаф"га қарши ўйинда жароҳатдан тикланганлар майдонга чиқди, аммо улар тайёр эмасди. Дориев, Андреев, Жоржевич... Митрович эса касал эди. Саволингизга келсак, жамоа ютади, жамоа мағлуб бўлади.

— Менимча, бугунги ўйинни заҳиралар ҳал қилди. "Навбаҳор" сафида заҳирадан тушган ўйинчилар баҳс тақдирини ҳал қилди, аммо "Сўғдиёна"да бундай ҳолатни кузатмадик.
— Ҳа, статистикага қарасак, рақибнинг заҳирадан тушган ўйинчиси гол урганди. Аммо, ҳозирда барчанинг ҳам жисмоний ҳолати бир хил эмас. Бизда асосий ўйинчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Масалан, Дориев ўйин сўнггича темпга туриб бера олмади. Бу мавсум бошланиши, бу устида ишлаймиз.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт