
Абдуқодир Ҳусанов, кеча Тошкентга етиб келиб, терма жамоа билан машғулотларга киришди. Бугун журналистлар машғулот жараёнида унинг олдига бориб, «Ватанни, терма жамоани соғинган бўлсангиз керак?» деб савол беришди.
Абдуқодир бир оз ўйланиб туриб, «Йўқ-эй, қийин экан бу...» деб жавоб бериб, ўзини олиб қочди. Кейин журналистлар уни яна чақириб, бошқа савол беришди.
Абдуқодир жавоб сифатида «Ассалому алайкум, аввало, барчага. Тайёргарликлар яхши. Худо хоҳласа, ўйинга тайёрмиз. Қирғизистонни, иншоАллоҳ, ютамиз! Қўллаб-қувватлашингизни хоҳлаймиз. Сизлар билан осонроқ бўлади», деб айтиб, мақсадига ишонч билдирди.
Унинг юз ифодаси ва муносабати машғулотлар давомида ва интервьюда шунчаки шўхлик ва хурсандчилик билан бирга бўлганини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар