08:55 / 19.03.2025
152

Абдуқодир Ҳусанов ўз интервьюсида берилган саволларга қандай жавоб берди?

Абдуқодир Ҳусанов ўз интервьюсида берилган саволларга қандай жавоб берди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги машғулотлар олдидан журналистларга кичик интервью берди.

– Ўйинга тайёргарликлар қандай?
– Тайёргарлик яхши. Ўйинга тайёрмиз.

– Абдуқодир, таассуротлар қандай?
– Таассуротлар зўр.

– Терма жамоага янги бош мураббий тайинланган, шу ҳақида фикрингиз қандай? Сиз барибир Кападзе билан бирга ишлагансиз.
– Бу ердаги кўпчилик бирга ишлаган. Яхши ҳаммаси.

– Қирғизистон билан иккинчи ўйин. Бу учрашувни аввалгисидан қандай фарқи бўлади?
– Каттароқ ҳисобда ютишга ҳаракат қиламиз.

– Кўпчиликни қийнаётган савол. Тимур Кападзе учта марказий ҳимоячи билан ўйнайдими ёки иккитами? Бу ҳақида ҳали маълумот берилмадими?
– Мен бу ерда ўйинчиман, мураббий эмас.

– Клубдаги машғулотлар завқлироқми ёки терма жамоадаги?
– Иккаласи ҳам завқли.

– Кожо учрашувда қанчалик муаммо туғдириши мумкин?
– Ўйинда кўрамиз.

– Мухлисларга нима дейсиз?
– Мухлислардан қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Сизлар билан осонроқ бўлади.

– Пеп сизни инглиз тилини яхши билмайди деганди. Тил ўрганиш жараёни қандай кетяпти?
– Ҳаммаси яхши. Секин ўрганяпмиз.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт