
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши муҳим ўйин ўтказади. Бугун ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари бўйича расмий шахсларга зарурий тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Ўйиндаги либослар
Миллий жамоамиз ушбу баҳсда анъанавий оқ либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Шунингдек, терма жамоамизнинг дарвозабони яшил либосда майдонга тушади. Қирғиз Республикаси терма жамоаси эса қизил рангдаги спорт формасида ўйнайди.

Мазкур баҳс саралаш босқичидаги муҳим учрашувлардан бири ҳисобланиб, ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислари ушбу учрашувни катта интизорлик билан кутишмоқда ва жамоамизга ғалаба тиламоқдалар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар