
"Арсенал" жамоаси сардори Мартин Эдегор Эрлинг Холанд ва Александр Исак ҳақида ўз фикрини билдирди. У "Манчестер Сити" ҳужумчиси Холанд билан Норвегия терма жамоасида, "Ньюкасл" ҳужумчиси Исак билан эса "Реал Сосьедад"да бирга ўйнаган.
"Ҳар иккаласи ҳам жарима майдончасида жуда хавфли ва кўп гол уришади. Улар ўйин услуби бўйича бир-бирига ўхшамайди, аммо иккаласи ҳам ажойиб ҳужумчи. Эрлинг доимий равишда рекордлар ўрнатмоқда, бу унинг нечоғлик кучли эканини кўрсатади. Шу билан бирга, Александр ҳам ажойиб футболчи, у бу мавсумда жуда юқори даражада ўйнамоқда", – деди Эдегор.
Манба: euro-football.ru
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.