
Ҳаммамизнинг эътиборимиз шубҳасиз Теҳронга қаратилган. Бугун миллий терма жамоамиз “ЖЧ-2026” саралаши йўлидаги муҳим учрашувлардан бирида майдонга тушади. Гуруҳнинг икки етакчиси ўртасидаги учрашувга қизиқиш ҳар қачонгидан юқори даражада.
Эрон билан ўйинларимиз ҳамиша эътибор марказида бўлган ва ундаги натижаларни яхши биламиз.
Мутахассисларимиз ўйин олдидан ўз фикрларинии билдириб ўтишмоқда. Бу борада Жаъфар Ирисметов ҳам қуйидагича муносабат билдирди:
“Дурангга ўйнаймиз деб айта олмайман”
"Албатта, Теҳрондаги ўйиндан жуда катта натижа кутяпмиз. Биз дурангга ўйнаймиз, деб айта олмайман. Чунки Эрон майдонида ғалаба қозонган пайтимиз бўлган. Бақоевнинг голи эвазига ютиб кетганмиз. Ҳозирги пайтда терма жамоамиз яхши шаклланган. Лекин менимча босим кучли бўлади. Ўз футболчиларимизга ишонамиз. Худо хоҳласа, жамоамиз яхши натижа билан қайтади, деб умид қиламиз".
“Эронда босим кучли бўлмайди”
"Менимча, Эронда босим кучли бўлмайди. Ҳар хил вазиятларни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Агар улар ютишса жаҳон чемпионатига чиқади. Ўз мухлислари қаршисида эронликлар катта босим билан ўйнашмайди. Бизда босим бўлиши маълум. Агар Худо кўрсатмасин биз учун натижа яхши бўлмаса, нариги жуфтликларда натижалар бошқача тус олса, бизда босим кучли бўлади, деб ўйлайман. Уларда 13 очко, бизда 16 қолади. Ундан кейинги учрашувларда Қатар, БАА каби термаларга қарши қийин ўйинлар кутиб турибди".
“Жамоавий ва тартибли ўйин эвазига натижага эриша оламиз”
"Эрон ҳар доим кучли бўлган. Олдингисига нисбатан кучли деб айта олмайман. Барибир улар ўз уйида кучлироқ ўйнайди. Мисол учун, улар ҳар қандай ҳолатда натижага қараб ўйинини кучайтира олади. Шунинг учун Эрон жуда хавфли. Нимани эвазига ютишимиз мумкин? Жамоавий ўйин. Кападзе қандай тактика танлайди? Муҳими, мураббийни кўрсатмаларини бажариб, тартибли ўйин, ғалабага бўлган иштиёқ эвазига менимча натижага эриша оламиз".
“Бундай имконият бошқа бўлмайди”
"Бу ўйинда асосий кучимиз бирлигимизда. Ҳаммамиз биламиз, бундай имконият бошқа бўлмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳаммамиз бирлашиб, жамоавий ўйин кўрсата олсак, натижага эришамиз". “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар