00:52 / 26.03.2025
14 424

Терма жамоамиз собиқ футболчиси Теҳрондаги ўйин ҳақида нималар дейди?

Терма жамоамиз собиқ футболчиси Теҳрондаги ўйин ҳақида нималар дейди?
Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтган Эрон – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жуда қизиқарли ва ҳаяжонга бой ўтди.

Албатта, вакилларимиз ғалабага муносиб ўйнади. Икки марта ҳисобда олдинда бордик, бироқ якунда мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолдилар ва дуранг ўйнаб жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар.

Терма жамоамиз собиқ футболчиси Лутфулла Тўраевга беллашув борасидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

- Ўйин жуда қизиқарли ва зўр темпда ўтди. Учрашув ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Шу билан бирга жуда қийин учрашув бўлди. Биз икки марта ҳисобда олдинда бордик. Лекин тўп ўтказиб юбордик. Барибир футболчиларга катта раҳмат, улар майдонда борларини беришди.

- Ўйиндаги сизга энг кўп ёққан нарса нима бўлди?
- Ўйинда менга энг кўп ёққан нарса нима бўлди? Энг ёққани йигитларимиз учрашувда борини бериб ҳаракат қилишди. Бирортасини майдонда шунчаки юрганини кўрмадик. Ҳаммаси катта ҳажмдаги меҳнатни бажардилар, қойил! “Настрой” ҳам яхши бўлди. Футболчиларимиз бор имкониятини ишга солишгани ёқди.

- 1:2 пайтида яхши имкониятларга эга бўлгандик. Ўша вазиятларни қандай изоҳлайсиз?
- Футбол шуниси билан қизиқ бўлади. Вазиятлар кўп бўлади. Албатта, ҳисоб 1:2 бўлиб турганида ҳам бизда голли имкониятлар етарлича юзага келди. Аббос ҳам қулай вазиятда гол ура олмай қолди. Бу футбол. Футбол мана шундай лаҳзалари билан ҳам қизиқ бўлади. Агар футболда ҳамма имкониятлар голга айланганида 2:2 эмас, балки катта натижа юзага келган бўларди.

- Заҳирадан майдонга тушганлар тўғри бўлдими ва қанчалик ўйинга киришиб кета олдилар?
- Заҳирадан тушганлар ёмон бўлмади, ўйинга яхши қўшилиб кетишди, деб ўйлайман. Бўриев, Мозговой, Жияновлар чакки эмас. Акмал учрашув охирларида майдонга тушди. Бўриев ҳам ўртада яхши ўйнади.

- Эрон биздан чўчиб ўйнади, шундай эмасми?
- Албатта, Эрон биздан чўчиб ўйнади. Шунинг учун ҳам биз бошида гол урдик. 1:1 дан кейин дарҳол иккинчи голни киритдик. Эрон ҳимояда пала-партиш ўйнади.

- Аламли дурангми ёки...
- Аламли дуранг бўлди, деб ўйлайман. Нимага деганда, бугун икки марта ҳисобда олдинда бордик. Эрон дуранг ўйнаганидан хурсанд. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Бу футбол. Дуранг ҳам ёмон эмас. Аммо ютганимизда яхшироқ бўларди.

Манба: Sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоамиз собиқ футболчиси Теҳрондаги ўйин ҳақида нималар дейди?