23:24 / 27.03.2025
1 114

Улуғбек Бакаев "Бухоро"нинг йирик ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдирди

Улуғбек Бакаев "Бухоро"нинг йирик ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдирди
Суперлиганинг 3-тури доирасида "Хоразм" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:4) меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни яхши бошладик ва гол урдик. Голдан сўнг бўшашдик ва имкониятларни бой бера бошладик. "Хоразм" ташаббусга эга бўла бошлади. Гол ҳам уришлари мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам вазият шундай кечди. "Хоразм" гол ургандан кейин яхши ўйин намойиш эта бошлади. Жамомизни ғалаба билан табрикламоқчиман. "Хоразм"га кейинги ўйинларда омад.

- Кетма-кет иккинчи ўйиндирки, "Бухоро" ҳисобда олдинда бора туриб, вақтни чўзмоқда...
- Вазиятларни қайта кўриб чиқиш керак. Айнан қайси вазият эканлигини кўриш лозим. Балки ўша пайтда кичик жароҳатлар, ўйин қоидалари бузилиши бўлгандир. Ўша вазиятни яна қайта кўриб чиқиш керак. Мен ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман. Шароит шуни тақозо этди. Бу футбол ва футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу нормал ҳолат", - деди Улуғбек Бакаев.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт