10:55 / 28.03.2025
3 755

УЕФА «Реал Мадрид»нинг тўрт футболчисини жазолаши мумкин

УЕФА «Реал Мадрид»нинг тўрт футболчисини жазолаши мумкин
УЕФА «Реал Мадрид» клубининг тўрт футболчиси – Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Дани Себалиос ва Антонио Рюдигер устидан иш очганини маълум қилди.

«Атлетико» шикояти ва УЕФА текшируви

Ушбу иш «Атлетико Мадрид» клуби томонидан тақдим этилган тўртта видеоёзув асосида қўзғатилди. Мадрид дербисидаги ўйиндан сўнг, «Реал» футболчилари Рюдигер ва Винисиус рақиб жамоа мухлисларига номақбул ишоралар қилгани қайд этилган.

УЕФА бу ҳолатни жиддий баҳолаб, футболчиларга нисбатан интизомий чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда.

ЕЧЛда дисквалификация эҳтимоли

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Атлетико» Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида тўқнаш келган ва «Қироллик клуби» пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олганди.

«Реал» ўзининг чорак финал илк баҳсини 8 апрел куни «Арсенал»га қарши меҳмонда ўтказади. Агар УЕФА қаттиқроқ жазо чораларини белгиласа, юқоридаги футболчилар ушбу муҳим ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Жазо чоралари ҳали расман эълон қилинмаган, бироқ УЕФАнинг қарори «Реал»нинг кейинги ўйинларига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт