date 17:13 / 07.04.2025
views 807

Элдор Шомуродов А Серияда захирадан гол урганлар орасида учинчи ўринда

Элдор Шомуродов А Серияда захирадан гол урганлар орасида учинчи ўринда
«Ювентус»га қарши кечаги учрашувда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, гол муаллифи бўлди. Ушбу голдан сўнг Италиянинг нуфузли нашри La Gazzetta dello Sport захирадан кириб, гол урган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда Элдор Шомуродов 10 та гол билан учинчи ўринни эгаллаган. Ундан юқорида эса «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес (16 гол) ва «Лацио» футболчиси Педро (11 гол) жойлашган.

29 ёшли ҳамюртимиз А Серияда захирадан тушиб жамоасига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт