Венгер қонуни, секундомер ва мураббийлик челленжи — футболни бутунлай ўзгартирувчи янги давр!

Футбол оламида инқилобий ўзгаришлар кузатилмоқда — 2025 йил июлидан бошлаб, FIFA ва IFAB томонидан қатор янги қоидалар амалга киритилади. Бу ўзгаришлар футболни нафақат янги даражага олиб чиқиши, балки уни томошабопроқ ва адолатлироқ қилишни мақсад қилган.
«Венгер қонуни»: офсайдга янгича ёндашув
Футболдаги энг тортишувли қоидалардан бири — офсайд — энди тубдан ўзгармоқда. Эндиликда ҳужумчи бутун тана қисми билан рақиб ҳимоячисидан олдинда бўлсагина офсайд қайд этилади. Бу ўзгариш афсонавий мураббий Арсен Венгернинг ташаббуси билан киритилаётгани учун “Венгер қонуни” деб номланмоқда. Яъни, энди чала миллиметрлар билан голлар бекор қилинмайди!
Ҳакамлар микрофон билан эфирга чиқади
VAR орқали қабул қилинган қарорлар энди стадиондаги барчага ҳакам томонидан микрофон орқали шарҳланади. Бу янгилик мухлисларга ўйин пайтида аниқлик ва шаффофликни оширади. Ҳар бир қарор — энди сир эмас!
Мураббийлик челленжи: футболда «Replay» даври бошланади
Ҳоккей ва баскетбол мухлислари яхши билади: мураббийлар ҳакам қарорларини қайта кўриб чиқишни сўрай олади. Энди футболда ҳам шундай бўлади! Жамоалар белгиланган сонида «челленж» олиш имконига эга бўлади. Ҳакамнинг шубҳали қарори борми? Мураббий видеотакрор талаб қилади!
Секундомер тўхтайди: ҳақиқий вақтга қадам
Мураккаб ҳисоб-китоблар, «қанча қўшилди?» каби саволлар энди ўтмишда қолади. Уйинлар тўхтаса — секундомер ҳам тўхтайди. Бу баскетбол ва хоккейдаги каби аниқ вақт билан ишлаш имконини беради. Энди чалғитишлар, вақтини чўзишлар — ўтмайди!
Янги футбол — янги қоидалар билан!
2025 йилнинг июлидан бошлаб, футбол муаммолар эмас, чексиз драмалар, аниқ қарорлар ва шаффоф ўйинлар майдонига айланади. Футбол тарихидаги энг катта ислоҳотлардан бири бошланмоқда. Сиз тайёрмисиз? “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар